Farg’ona tumani axborot-kutubxona markazi
Tushda kechgan umrlar ✍️O`tkir Hoshimov

Tushda kechgan umrlar ✍️O`tkir Hoshimov

Tushda kechgan umrlar
✍️O`tkir Hoshimov
 

Одамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида уларни ҳеч қачон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хоҳлайсан. Аммо бундай вақтлар ҳаётингда қандай из қолдирганидан қатъий назар, бари бир қалбингнинг бир бўлаги ҳамиша ўша хотиралар билан банд бўлиб қолаверади...

Ноёб истеъдод соҳиби Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» асарини ўқиган китобхон қалбида ҳам шундай ўйлар кечади. Романда келтирилган воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум «қатағон» қилиш манзаралари, 80-йиллардаги кўпчиликнинг ёстигини қуритган Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган «ўзбек иши»...

Инсонлар ҳаётида содир бўладиган бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боғлашда ёзувчи маҳоратига тан бермасликнинг иложи йўқ. Воқеалар ёки қаҳрамонлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эмасмиз. Яхшиси, ўзингизни мутолаага чорлаймиз.
Tushda kechgan umrlar ✍️O`tkir Hoshimov | Farg’ona tumani axborot-kutubxona markazi